UZEX ҳафталик дайжести (10 – 16 август)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 10–16 август кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 32 561 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 11,2 % га кўпдир. Уларнинг 51,1 % биржа савдоларига, қолган 48,91 % қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 199,9 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 172 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 16 637 та битим тузилди.
Полиэтилен
Ўтган хафтада биржа савдоларига 3 527,5 тонна полиэтилен қўйилди ва ундан 3 517,5 тоннаси, яъни 99,7 % қисми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 703,5 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда полиэтилен бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 18 266,5 минг сўмдан 17 817,0 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 68 нафар харидор иштирок этди.
Цемент
Биржа савдоларига 587 236,0 тонна цемент қўйилди ва ундан 203 213,0 тоннаси, яъни 34,6% қисми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 40 642,6 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цемент бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 581,1 минг сўмдан 564,7 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 74 нафар харидор иштирок этди.
Карбамид
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 8 895,7 тонна карбамид қўйилди ва ундан 8 849,7 тоннаси, яъни 99,5% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 769,9 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча маркали карбамиднинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 276,1 минг сўмдан 4 929,8 минг сўмгача пасайган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 589 нафар харидор иштирок этди.
Барча товарлар бўйича ҳафталик котировкалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими