UZEX ҳафталик дайжести (8 – 14 сентябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 8 – 14 сентябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 39 082 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 50,4% га кўпдир. Уларнинг 27,7% биржа савдоларига, қолган 72,3% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 268,2 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 325 та авторақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 10 826 та битим тузилди.
Цемент
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 415 797,0 тонна цемент қўйилди ва ундан 101 900,0 тоннаси, яъни 25 % сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цемент бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 672,8 минг сўмдан 645,4 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 76 нафар харидор иштирок этди.
Пахта ёғи
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 1 340,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 4 нафар харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 20 447,6 минг сўмдан 18 967,6 минг сўмгача пасайди.
Техник чигит
Биржа савдолари орқали 23 731,0 тонна техник чигит сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 10 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 4 746,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда техник чигитнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 086,1 минг сўмдан 4 692,4 минг сўмгача пасайган.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди