UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 17 – 23 ноябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 35 897 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 3,0% га кўпдир. Уларнинг 33,5% биржа савдоларига, қолган 66,5% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 158,8 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 190 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 12 039 та битим тузилди.
Цемент
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 470 139,0 тонна цемент қўйилди ва ундан 155 039,0 тоннаси, яъни 33,0% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 31 008,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цемент бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 636,3 минг сўмдан 632,2 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 88 нафар харидор иштирок этди.
Пахта ёғи
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 2 183,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 437,0 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 12 нафар харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 17 166,2 минг сўмдан 14 573,1 минг сўмгача пасайди.
Қора металл прокати
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларида 3 281,0 тонна қора металл сотилди. Қора металлнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 656,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда қора металл прокати бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 852,1 минг сўмдан 8 516,7 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 14 нафар харидор иштирок этди.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди