UZEX ҳафталик дайжести (29 сентябрь – 5 октябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 29 сентябрь – 5 октябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 30 297 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 21,1% га камдир. Уларнинг 46,8% биржа савдоларига, қолган 53,2% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 367,2 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 270 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 14 184 та битим тузилди.
Пахта ёғи
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 1 346,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 337,0 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 8 нафар харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 576,1 минг сўмдан 13 892,4 минг сўмгача пасайди.
Буғдой
Биржа савдолари орқали 38 480,0 тонна буғдой сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 161 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 9 620,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 889,2 минг сўмдан 2 664,5 минг сўмгача пасайди.
Пахта толаси
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 8 565,0 тонна пахта толаси қўйилди ва ундан 4 675,0 тоннаси, яъни 54,6% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 169,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта толаси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 19 259,9 минг сўмдан 18 495,6 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 5 нафар харидор иштирок этди.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди