UZEX ҳафталик дайжести (22 – 28 сентябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 22 – 28 сентябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 40 239 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 7,5% га кўпдир. Уларнинг 28,3% биржа савдоларига, қолган 71,7% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 137,9 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 123 та авторақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 13 281 та битим тузилди.
Шрот
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 11 393,0 тонна шрот қўйилди ва ундан 8 066,0 тоннаси, яъни 70,8% сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шрот бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 330,7 минг сўмдан 4 015,9 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 8 та харидор иштирок этди.
Аммиакли селитра
Ўтган ҳафтада 8 704,0 тонна аммиакли селитра биржа савдолари орқали сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 21 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 741,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммиакли селитранинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 944,6 минг сўмдан 2 923,8 минг сўмгача пасайганини таъкидлаш лозим.
Полиэтилен
Биржа савдолари орқали 2 730,0 тонна полиэтилен сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 546,0 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 64 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда полиэтилен бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 534,4 минг сўмдан 16 478,3 минг сўмгача пасайди.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди