UZEX ҳафталик дайжести (15 – 21 сентябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 15 – 21 сентябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 37 441 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 4,2% га камдир. Уларнинг 27,7% биржа савдоларига, қолган 72,3% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 301,0 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 716 та авторақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 10 353 та битим тузилди.
Ун
Биржа савдолари орқали 9 144,0 тонна ун сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 829,0 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 96 нафар харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 649,0 минг сўмдан 3 568,0 минг сўмгача пасайди.
Аммоний сульфат
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 534,0 тонна аммоний сульфат сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 5 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 107,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммоний сульфатнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 240,9 минг сўмдан 2 214,1 минг сўмгача пасайганини таъкидлаш лозим.
Катодли мис
Ўтган ҳафтада 1 411,0 тонна катодли мис биржа савдолари орқали сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 6 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 282,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда катодли миснинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 134 161,0 минг сўмдан 131 484,2 минг сўмгача пасайганини таъкидлаш лозим.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди