UZEX ҳафталик дайжести (6 – 12 октябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 6 – 12 октябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 39 558 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 30,6% га кўпдир. Уларнинг 47,6% биржа савдоларига, қолган 52,4% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 123,7 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 208 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 18 842 та битим тузилди.
Цемент
Биржа савдоларига 499 437,0 тонна цемент қўйилди ва ундан 180 555,0 тоннаси, яъни 36,2 % қисми сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цемент бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 631,9 минг сўмдан 623,9 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 96 нафар харидор иштирок этди.
Шелуха
Ўтган ҳафтада биржа савдоларида 5 703,0 тонна шелуха сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 10 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 141,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шелуханинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 764,1 минг сўмдан 3 268,7 минг сўмгача пасайди.
Карбамид
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 14 971,0 тонна карбамид қўйилди ва унинг 3 820,0 тоннаси, яъни 25,5% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 189 нафар харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча маркали карбамиднинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 853,8 минг сўмдан 3 698,9 минг сўмгача пасайган.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди