UZEX ҳафталик дайжести (12 – 18 октябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 12 – 18 октябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 34 965 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 3,4 % га камдир. Уларнинг 59,3 % биржа савдоларига, қолган 40,7 % қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 118,8 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 344 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 20 743 та битим тузилди.
Суюлтирилган газ
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 13 176,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва унинг 10 135,0 тоннаси, яъни 76,9% сотилди. Суюлтирилган газнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 2 027,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газнинг шаклланган кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 756,2 минг сўмдан 9 911,8 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 362 та харидор иштирок этди.
Қора металл
Биржа савдолари орқали 2 352,0 тонна қора металл сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 13 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 470,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча маркадаги қора металлнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 865,9 минг сўмдан 8 564,9 минг сўмгача пасайди.
Аммофос
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 15 058,0 тонна аммофос қўйилди ва ундан 8 899,0 тоннаси, яъни 59,1 % сотилди. Аммофоснинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 780,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммофос бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 128,3 минг сўмдан 10 092,0 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 958 нафар харидор иштирок этди.
Барча товарлар бўйича ҳафталик котировкалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Mobilraqam.uzex.uz платформасида жисмоний шахслар ўртасида дастлабки битимлар тузилди
- Биржа савдоларида шаффофлик ва соғлом рақобатни таъминлаш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди
- Nasdaq ва UZEX ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (12 – 18 октябрь)
- UZEXда “Ўз мобил рақамимни сотиш” тизими жорий этилди
- UZEX ҳафталик дайжести (5 – 11 октябрь)