UZEX ҳафталик дайжести (3 – 9 ноябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 3 – 9 ноябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 33 668 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 11,5% га камдир. Уларнинг 37,0% биржа савдоларига, қолган 63,0% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 154,6 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 178 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 12 447 та битим тузилди.
Пахта толаси
Биржа савдоларига 21 213,0 тонна пахта толаси қўйилди ва ундан 16 403,0 тоннаси, яъни 77,3% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 3 281,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта толаси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 18 282,2 минг сўмдан 17 963,3 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 6 нафар харидор иштирок этди.
Шакар
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 463,0 тонна шакар сотилди. Шакарнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 93,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакар бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 12 870,1 минг сўмдан 12 866,0 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 3 нафар харидор иштирок этди.
Аммофос
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 11 103,0 тонна аммофос қўйилди ва ундан 3 986,0 тоннаси, яъни 35,9% сотилди. Аммофоснинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 797,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммофос бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 915,3 минг сўмдан 7 694,9 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 252 нафар харидор иштирок этди.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Биржада 2025 йил якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди
- UZEX ҳафталик дайжести (26 январь – 1 февраль)
- UZEX ҳафталик дайжести (19 – 25 январь)
- UZEX «Шовот – Тошҳовуз» чегараолди зонасида савдо майдончасини очди
- UZEX ҳафталик дайжести (12 – 18 январь)
- UZEX ҳафталик дайжести (5 – 11 январь)