UZEX ҳафталик дайжести (11 – 17 май)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 11 – 17 май кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 44 575 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 6,3% га камдир. Уларнинг 44,4% биржа савдоларига, қолган 55,6% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 137,1 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 180 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 19 792 та битим тузилди.
Цемент
Биржа савдоларига 440 905,0 тонна цемент қўйилди ва ундан 145 997,0 тоннаси, яъни 33,1% қисми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 36 499,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цемент бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 649,7 минг сўмдан 644,0 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 90 нафар харидор иштирок этди.
Буғдой
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 31 881,0 тонна буғдой сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 336 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 7 970,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 972,2 минг сўмдан 2 932,4 минг сўмгача пасайди.
Шелуха
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдолари орқали 2 886,0 тонна шелуха сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 11 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 722,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шелуханинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 101,1 минг сўмдан 2 927,4 минг сўмгача пасайди.
Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (11 – 17 май)
- UZEX БИРЖАСИ ВА ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
- Биржанинг давлат харидлари тизимида инсон омили янада қисқартирилди
- UZEX ҳафталик дайжести (27 апрель – 3 май)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилиши давом этмоқда
- Афғонистон бизнес вакиллари биржага ташриф буюрди