UZEX ҳафталик дайжести (3 – 9 март)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 3 – 9 март кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 57 851 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 32,7% га кўпдир. Уларнинг 59,1% биржа савдоларига, қолган 40,9% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 464,8 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 294 та авторақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 34 206 та битим тузилди.
Цемент
Биржа савдолари орқали 109 300,0 тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 21,9 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 486,7 минг сўмдан 461,5 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 50 та харидор иштирок этди.
Буғдой
Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларида 140 940,0 тонна буғдой сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 61 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 28 188,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча маркадаги буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 537,0 минг сўмдан 2 512,1 минг сўмгача пасайганини таъкидлаш лозим.
Карбамид
Биржа савдоларига 9 142,0 тонна карбамид қўйилди ва унинг 6 200,0 тоннаси, яъни 67,8% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 327 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча маркали карбамиднинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 811,1 минг сўмдан 3 528,7 минг сўмгача пасайган.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди