UZEX ҳафталик дайжести (30 июнь – 6 июль)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 30 июнь – 6 июль кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 41 589 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 13,0% га камдир. Уларнинг 43,9% биржа савдоларига, қолган 56,1% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 131,0 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 816 та авторақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 18 267 та битим тузилди.
Аммоний сульфат
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 4 712,0 тонна аммоний сульфат қўйилди ва ундан 4 443,0 тоннаси, яъни 94,3% сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммоний сульфат бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 773,4 минг сўмдан 2 663,7 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 230 та харидор иштирок этди.
Ун
Биржа савдолари орқали 8 578,0 тонна ун сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 716,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 631,0 минг сўмдан 3 616,2 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 111 та харидор иштирок этди.
Поливинилхлорид
Ўтган ҳафтада 1 305,0 тонна поливинилхлорид биржа савдолари орқали сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 5 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 261,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда поливинилхлориднинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 12 620,0 минг сўмдан 11 970,0 минг сўмгача пасайганини таъкидлаш лозим.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди