UZEX ҳафталик дайжести (23 – 29 июнь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 23 – 29 июнь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 47 815 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 6,0% га камдир. Уларнинг 43,5% биржа савдоларига, қолган 56,5% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 115,8 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 716 та авторақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 20 789 та битим тузилди.
Цемент
Биржа савдолари орқали 162 566,0 тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 32,5 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 588,4 минг сўмдан 577,2 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 87 нафар харидор иштирок этди.
Пахта толаси
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 4 437,0 тонна пахта толаси қўйилди ва ундан 4 425,0 тоннаси, яъни 99,7% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 885,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта толаси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 20 359,7 минг сўмдан 19 483,4 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 4 нафар харидор иштирок этди.
Аммофос
Ўтган ҳафтада биржа савдоларида 3 248,0 тонна аммофос сотилди. Аммофоснинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 650,0 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 286 нафар харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммофос бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 764,4 минг сўмдан 7 692,3 минг сўмгача пасайди.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди