UZEX ҳафталик дайжести (7 – 13 июль)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 7 – 13 июль кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 43 840 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 5,4% га кўпдир. Уларнинг 41,5% биржа савдоларига, қолган 58,5% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 130,1 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 494 та авторақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 18 190 та битим тузилди.
Буғдой
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 82 772,0 тонна буғдой сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 16 554,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда буғдой бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 809,0 минг сўмдан 2 791,4 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 125 нафар харидор иштирок этди.
Техник чигит
Биржа савдолари орқали 1 867,0 тонна техник чигит сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 2 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 373,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда техник чигитнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 205,9 минг сўмдан 3 917,2 минг сўмгача пасайган.
Аммиакли селитра
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларида 22 053,0 тонна аммиакли селитра сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 4 411,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммиакли селитранинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 866,2 минг сўмдан 2 854,4 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 630 нафар харидор иштирок этди.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди