UZEX ҳафталик дайжести (6 – 12 июль)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 6 – 12 июль кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 42 129 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 4,2 % га камдир. Уларнинг 52,0 % биржа савдоларига, қолган 48,0 % қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 110,3 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 166 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 21 906 та битим тузилди.
Полиэтилен
Биржа савдоларига 3 426,0 тонна полиэтилен қўйилди ва ундан 2 978,0 тоннаси, яъни 86,9 % қисми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 596,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда полиэтилен бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 18 122,2 минг сўмдан 17 719,9 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 75 нафар харидор иштирок этди.
Шрот
Биржа савдолари орқали 6 378,0 тонна шрот сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 4 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 276,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шротнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 541,7 минг сўмдан 3 853,7 минг сўмгача пасайди.
Аммоний сульфат
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдолари орқали 5 678,0 тонна аммоний сульфат сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 267 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 136,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммоний сульфатнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 325,0 минг сўмдан 3 248,4 минг сўмгача пасайди.
Барча товарлар бўйича ҳафталик котировкалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (14 – 20 сентябрь)
- Ўзбекистонда илк бор UZEX бизнес учун халқаро деривативлар бозорларида иштирок этиш имкониятини яратди
- UZEX ва ICE ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинди
- UZEX ва CME Group раҳбарияти ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
- UZEX ва Phillip Capital раҳбарияти ўртасида учрашув ўтказилди
- UZEX ҳафталик дайжести (7 – 13 сентябрь)