UZEX ҳафталик дайжести (21 – 27 июль)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 21 – 27 июль кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 40 897 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 6,9% га камдир. Уларнинг 38,4% биржа савдоларига, қолган 61,6% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 145,6 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 881 та авторақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 15 703 та битим тузилди.
Полиэтилен
Биржа савдоларига 2 565,0 тонна полиэтилен қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда полиэтилен бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 732,5 минг сўмдан 16 338,1 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 63 нафар харидор иштирок этди.
Шакар
Биржа савдолари орқали 829,0 тонна шакар сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 166,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакар бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 12 782,0 минг сўмдан 12 720,7 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 6 нафар харидор иштирок этди.
Карбамид
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 7 483,0 тонна карбамид қўйилди ва унинг 7 352,0 тоннаси, яъни 98,3% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 561 нафар харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча маркали карбамиднинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 947,3 минг сўмдан 3 940,3 минг сўмгача пасайган.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди