UZEX ҳафталик дайжести (14 – 20 июль)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 14 – 20 июль кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 43 928 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 0,2% га кўпдир. Уларнинг 43,4% биржа савдоларига, қолган 56,6% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 145,1 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 529 та авторақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 19 068 та битим тузилди.
Буғдой
Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларида 137 699,0 тонна буғдой сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 27 540,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда буғдой бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 752,3 минг сўмдан 2 609,1 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 147 нафар харидор иштирок этди.
Пахта ёғи
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 308,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 4 нафар харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 17 273,8 минг сўмдан 15 496,2 минг сўмгача пасайди.
Катодли мис
Биржа савдоларига 2 204,0 тонна катодли мис қўйилди ва ундан 2 054,0 тоннаси, яъни 93,2% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 411,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда катодли мис бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 131 809,8 минг сўмдан 131 631,5 минг сўмгача пасайган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 13 нафар харидор иштирок этди.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди