UZEX ҳафталик дайжести (24 февраль – 2 март)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 24 февраль – 2 март кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 43 599 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 2,8% га камдир. Уларнинг 59,2% биржа савдоларига, қолган 40,8% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 106,7 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 235 та авторақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 25 803 та битим тузилди.
Полиэтилен
Биржа савдоларига 3 130,0 тонна полиэтилен қўйилди ва ундан 3 025,0 тоннаси, яъни 96,6% қисми сотилди. Полиэтиленнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 605,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда полиэтиленнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 203,6 минг сўмдан 15 982,2 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 67 та харидор иштирок этди.
Пахта ёғи
Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларида 7 377,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 16 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 14 582,4 минг сўмдан 11 486,5 минг сўмгача пасайди.
Аммиакли селитра
Биржа савдолари орқали 44 111,0 тонна аммиакли селитра сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 8 822,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммиакли селитранинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 801,7 минг сўмдан 2 739,4 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 593 та харидор иштирок этди.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди