UZEX ҳафталик дайжести (4 – 10 август)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 4 – 10 август кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 36 807 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 2,6% га камдир. Уларнинг 37,9% биржа савдоларига, қолган 62,1% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 163,3 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 187 та авторақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 13 942 та битим тузилди.
Қора металл прокати
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 10 898,0 тонна қора металл қўйилди ва ундан 6 193,0 тоннаси, яъни 56,8% сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда қора металл прокати бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9 588,1 минг сўмдан 9 513,3 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 48 та харидор иштирок этди.
Буғдой
Биржа савдолари орқали 135 336,0 тонна буғдой сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 27 067,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда буғдой бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 709,7 минг сўмдан 2 631,6 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 165 та харидор иштирок этди.
Аммоний сульфат
Ўтган ҳафтада 3 923,0 тонна аммоний сульфат биржа савдолари орқали сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 87 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 785,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммоний сульфатнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 649,3 минг сўмдан 2 641,5 минг сўмгача пасайганини таъкидлаш лозим.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди