UZEX ҳафталик дайжести (25 –31 август)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 25 – 31 август кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 41 816 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 3,3% га кўпдир. Уларнинг 36,6% биржа савдоларига, қолган 63,4% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 140,3 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 460 та авторақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 15 304 та битим тузилди.
Буғдой
Ўтган ҳафтада 89 981,0 тонна буғдой биржа савдолари орқали сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 155 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 17 996,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 631,6 минг сўмдан 2 544,8 минг сўмгача пасайганини таъкидлаш лозим.
Цемент
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 642 897,0 тонна цемент қўйилди ва ундан 340 430,0 тоннаси, яъни 53,0% сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цемент бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 641,1 минг сўмдан 612,9 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 95 та харидор иштирок этди.
Ун
Биржа савдолари орқали 4 007,0 тонна ун сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 801,0 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 77 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 393,9 минг сўмдан 3 510,1 минг сўмгача пасайди.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди