UZEX ҳафталик дайжести (18 –24 август)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 18 – 24 август кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 40 472 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 3,3% га камдир. Уларнинг 36,8% биржа савдоларига, қолган 63,2% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 178,1 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 495 та авторақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 14 897 та битим тузилди.
Катодли мис
Ўтган ҳафтада 2 190,0 тонна катодли мис биржа савдолари орқали сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 12 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 438,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда катодли миснинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 132 810,9 минг сўмдан 131 128,0 минг сўмгача пасайганини таъкидлаш лозим.
Аммофос
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 7 336,0 тонна аммофос қўйилди ва ундан 2 628,0 тоннаси, яъни 35,8% сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммофос бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 995,4 минг сўмдан 7 784,6 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 72 та харидор иштирок этди.
Шрот
Биржа савдолари орқали 504,0 тонна шрот сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 101,0 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 3 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда шрот бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 514,7 минг сўмдан 4 200,0 минг сўмгача пасайди.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди