UZEX ҳафталик дайжести (11 – 17 август)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 11 – 17 август кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 41 870 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 13,8% га кўпдир. Уларнинг 35,1% биржа савдоларига, қолган 64,9% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 172,2 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 889 та авторақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 14 705 та битим тузилди.
Карбамид
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 6 003,0 тонна карбамид қўйилди ва ундан 5 999,0 тоннаси, яъни 99,9% сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда карбамид бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 942,5 минг сўмдан 3 915,7 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 569 та харидор иштирок этди.
Шакар
Биржа савдолари орқали 3 146,0 тонна шакар сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 629,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакар бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 12 870,0 минг сўмдан 12 716,5 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 13 та харидор иштирок этди.
Полиэтилен
Ўтган ҳафтада 3 147,0 тонна полиэтилен биржа савдолари орқали сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 90 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 629,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда полиэтиленнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 881,2 минг сўмдан 16 227,2 минг сўмгача пасайганини таъкидлаш лозим.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди