UZEX биржаси Фьючерс индустрияси уюшмаси (FIA) аъзосига айланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Фьючерс индустрияси уюшмаси (FIA) халқаро ташкилотига тўла ҳуқуқли аъзоси бўлди.
Фьючерс индустрияси уюшмаси билан ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси учун хорижий ҳамкорлар базасини кенгайтириш ва биржалараро алоқаларни мустаҳкамлаш, жаҳон стандартларига жавоб берадиган биржа савдо воситалари, дериватив бозорлари ва клиринг тизимларини ривожлантиришда янги имкониятлар очилмоқда.
Фьючерс индустрияси уюшмаси 1955 йилда Нью-Йорк (АҚШ)да ташкил топган бўлиб, унинг асосий мақсади глобал доирада самарали фьючерс ва дериватив бозорларини шакллантириш ва ривожлантиришдан иборатдир.
FIA янги шаффоф дериватив бозорларини қўллаб-қувватлайди ҳамда глобал фьючерс индустрияси бўйича ўзаро фикр, ғоя ва тажриба алмашиш учун самарали майдон бўлиб хизмат қилади.
Бугунги кунда дунёнинг 300 дан ортиқ етакчи халқаро дериватив биржалари, IT-компаниялар ва дастурий маҳсулот таъминотчилари, клиринг ташкилотлари, тижорат банклари, консалтинг ташкилотлари, халқаро брокерлик ва инвестицион компаниялар FIA аъзоси ҳисобланади.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди