UZEX Agro имкониятлари хорижий мамлакатларда тушунтирилмоқда
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг хорижий савдо майдончалари UZEX Agro янги савдо платформасини хорижий мамлакатларда тарғиб қилиш бўйича маркетинг тадбирларини ўтказмоқда.
Хусусан, биржанинг Латвия Республикасидаги СМ-19 сонли хорижий савдо майдончаси Европадаги харидорларга миллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини биржа механизми орқали харид қилиш имкониятлари тўғрисида маълумот бермоқда.
Хорижий мижозлар билан ўтказилаётган учрашувлар давомида аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларида етиштирилган маҳсулотларни UZEX Agro электрон савдо платформаси орқали тўғридан-тўғри ташқи бозорларга сотиш имкониятлари батафсил тушунтирилмоқда.
Мазкур электрон савдо тизими мижозларга ягона хизмат кўрсатиш механизми, савдо ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг шаффофлиги, ишончли товар ишлаб чиқарувчилар билан бевосита алоқа ўрнатиш, вақт ва маблағни тежамкорлиги, шунингдек, тўловлар амалга ошириш ва товарни етказиб берилишини кафолатлаш каби бир қатор афзалликларга эга.
Эслатиб ўтамиз, биржанинг UZEX Agro янги савдо платформаси маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда эркин бозор нархларида реализация қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 октябрдаги 621-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Мазкур савдо тизимида савдолар рақобатли, рақобатсиз (аукцион) ёки нарх сўрови режимида ўтказилади. Савдоларда иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш ва биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатасидаги шахсий ҳисоб рақамига закалат маблағи киритиш кифоя.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди