Биржанинг суюлтирилган газ бозорида таклиф ҳажми ўсди
Жорий йил 12 сентябрда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа савдоларига қўйилаётган суюлтирилган газнинг кунлик ҳажми, "Ўзбекнефтегаз" АЖ, “Шўртон газ-кимё мажмуаси” МЧЖ ва "UZBEKSITAN GTL" МЧЖ сотувчи корхоналарининг қўшимча ҳажмлари эвазига аввалги кунга нисбатан 1 039 тоннадан 1 482 тоннагача, яъни 43% га оширилди.
Биржа бозоридаги таклиф ҳажмининг ортиши ҳисобига, 12 сентябрда ўтказилган биржа савдолари якунларига кўра суюлтирилган газнинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9 278,1 минг сўмдан 8 939,1 минг сўмгача, яъни 4 фоизга пасайди.
Айни пайтда биржада суюлтирилган газ учун нархлар фақатгина бозор тамойиллари асосида талаб ва таклиф ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда шаклланиб бормоқда.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди