Биржада мобиль рақамлар савдоси фаоллашмоқда
2024 йилда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг mobilraqam.uzex.uz савдо тизимида алоқа операторларининг 4 830 та мобиль ва қисқа рақамлари сотилди. Бунда, мобиль ва қисқа рақамларнинг 95% жисмоний шахслар, 5% – юридик шахслар томонидан харид қилинган.
Сотилган рақамларнинг энг юқори баҳоси 1 070,0 млн сўмни ташкил этиб, бу биржанинг мазкур электрон савдо тизими ишга туширилган пайтдан буён рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
2025 йил бошидан буён биржанинг mobilraqam.uzex.uz савдо тизимида 1 152 та мобиль ва қисқа рақамлар сотилган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,5 фоизга кўпдир. Сотилган мобиль рақамнинг максимал нархи 140,0 млн сўмни ташкил этди.
Электрон савдода иштирок этиш учун биржанинг mobilraqam.uzex.uz вебсайтида рўйхатдан ўтиш ва биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатасига закалат маблағини киритиш лозим.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди