Биржа орқали экспортга сотиладиган товарлар рўйхати кенгаймоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг кимё саноатининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда соҳага бозор механизмларини жорий этиш тўғрисидаги қарорлари ижросини таъминлаш доирасида, “Навоийазот” АЖ биржа орқали экспортга янги кимё маҳсулотларини сотишни бошлади.
Хусусан, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида экспорт учун синтетик уксус кислотасини реализация қилишга мўлжалланган биржа шартномаси очилди. Мазкур биржа шартномасига кўра, маҳсулотнинг бошланғич нархи бир тонна учун 1 100,0 АҚШ долларини ташкил қилади.
Шунингдек, биржада ПВХ-С-68 поливинилхлорид бир тоннаси учун 950,0 АҚШ доллари, сувда эрувчан “Унифлок” полимер препарати бир тоннаси учун 2150,0 АҚШ доллари ҳамда техник метанол бир тоннаси учун 230,0 АҚШ долларлик бошланғич баҳода сотила бошланди.
Ушбу янги биржа маҳсулотлари учун етказиб бериш шартлари – FCA “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Тинчлик темир йўл станцияси.
Умуман олганда, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси орқали экспортга сотилаётган маҳаллий маҳсулотлар номенклатурасининг кенгайиши маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга бозор тамойиллари асосида олиб чиқишга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил февраль ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти кимё саноатида 2025 йилги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказган эди. Унда соҳани модернизация қилиш, инвестицияларни жалб этиш, рақамлаштириш, энергия самарадорлигини ошириш ва имкониятларидан самарали фойдаланиш вазифалари белгилаб олинган.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди