Биржада биринчи яшил сертификатлар экспорт қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 майдаги ПҚ-156-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида "яшил энергия" сертификатларини сотишга мўлжалланган алоҳида "яшил энергетика секцияси" ташкил этилган.
2025 йил 11 февраль куни биржанинг мазкур секциясида биринчи марта "яшил энергия" сертификатлари экспорт қилинди. "Ўзбекгидроэнерго" АЖ томонидан биржа савдолари орқали дастлабки 301 та сертификатлар экспортга сотилди.
"Ўзбекгидроэнерго" АЖ биржа савдоларида мазкур сертификатларнинг сотувчиси сифатида иштирок этмоқда. Хусусан, сотувчи томонидан биржада сертификатлар учун стандарт биржа шартномаси очилган. Бир дона "яшил энергия" сертификати қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда 1000 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайди.
Эслатиб ўтамиз, сертификатлар бўйича ўтказилаётган биржа савдоларида харидор сифатида якка тартибдаги тадбиркорлар, маҳаллий корхоналар ёки хорижий компаниялар эркин иштирок этишлари мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди