Биржада соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган спорт тадбирлари давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 декабрдаги ПҚ-421-сонли “Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ томонидан соғлом ҳаёт тарзини шакллантиришга қаратилган тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур ташаббус доирасида биржа тизимида мунтазам равишда турли жамоавий спорт тадбирлари – футбол ва стол тенниси бўйича мусобақалар ташкил этилмоқда. Тадбирлар белгиланган кунларда, иш вақтидан сўнг, ходимларнинг фаол иштирокида ўтказилмоқда.
Ташкил этилаётган мусобақалар нафақат ходимларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, балки биржа жамоаси ўртасида соғлом рақобат, жамоавийлик ва ижобий муносабатларни кучайтиришга ҳам хизмат қилмоқда.

Иштирокчилар ҳар бир беллашувда катта иштиёқ ва дўстона руҳ билан қатнашиб, жамоа ичида мустаҳкам спорт муҳитини шакллантирмоқдалар.
“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашга оид бундай ташаббусларни келгусида ҳам давом эттиришни режалаштирмоқда.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди