Биржада Мустақиллик байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди
2025 йилнинг 29 августида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг марказий биносида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34-йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ўтказилган байрам тадбирида биржанинг марказий аппарати ходимлари билан бирга ташкилотнинг ҳудудий филиаллари раҳбарлари ва мутахассислари видеоконференцалоқа тизими орқали иштирок этдилар.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Бошқарув раиси Асадулла Қаюмов мустақиллик йилларида мамлакатимизда эришилган ютуқлар, шу жумладан иқтисодиётимизнинг бозор муносабатларига ўтиши ва тармоқларнинг ривожланишида биржанинг тутган ўрни ҳамда соҳада амалга оширилган ислоҳотлар ва истиқболдаги режалар ҳақида сўз юритди ҳамда барча ходимларга Мустақиллик байрами табригини йўллади.


Шу муносабат билан, биржа тизимидаги фидокорона ва самарали меҳнати ҳамда юксак касбий маҳорати учун бир гуруҳ ходимлари биржа раҳбарияти томонидан ташаккурнома билан тақдирландилар.


Маросим якунида барчага тинчлик, фаровонлик ва юрт равнақи йўлидаги саъй-ҳаракатларида омад тилаклари билдирилди.


Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди