Биржанинг avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида янги қулайлик жорий этилди
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси мижозларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида янги хизмат турини жорий этди.
Хусусан, биржанинг avtoraqam.uzex.uz электрон савдо тизимида иштирокчиларнинг паспорт (ID) маълумотларини онлайн тарзда янгилаш (ўзгартириш) имконияти яратилди.
Эндиликда савдо иштирокчилари савдо тизимнинг шахсий кабинетдаги “Менинг маълумотларим” бўлимига кириб, ўзларининг паспорт (ID) маълумотларини мустақил равишда янгилашлари мумкин.
Бундан аввал мижозлар ўзларининг паспорт маълумотларини ўзгартириш учун биржанинг марказий офиси ёки ҳудудий бўлимларига ёзма равишда мурожаат қилишар эди.
Киритилган навбатдаги янгилик биржанинг avtoraqam.uzex.uz тизимида амалга ошириладиган бизнес жараёнларнинг тезкорлиги ва самарадорлигини таъминлайди.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (23 февраль – 1 март)
- Ўзбекистон ва Беларусь товар биржалари стратегик ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (16 – 22 февраль)
- Афғонистонда UZEX биржасининг тақдимоти ўтказилди
- UZEX ҳафталик дайжести (9 – 15 февраль)
- Самарқандда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилди