ПАХТА СЕКЦИЯСИ
ПАХТА СЕКЦИЯСИ
Пахта хомашёсининг бошланғич нархи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги “Пахта хом ашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-7-сон Фармонида 2025 йил пахта ҳосилидан бошлаб пахта толасининг Нью-Йорк биржасидаги фьючерс котировкаларининг охирги 6 ойдаги ўртача котировкасидан келиб чиққан ҳолда келгуси йил ҳосили учун пахта хом ашёсининг бошланғич нархини (биринчи нав, иккинчи синф) аниқлаб, Биржанинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши белгиланган.
Ушбу Фармон билан тасдиқланган “Пахта хом ашёсини биржа савдолари орқали сотишни тартибга солиш тўғрисида”ги Низомнинг 12-бандига мувофиқ, Нью-Йорк биржасида пахта толаси фьючерс котировкаларининг охирги 6 ойдаги ўртача котировкасидан келиб чиқиб ҳисобланган, биржа савдоларида фьючерс шартномаси асосида сотиладиган 1 тонна (биринчи нав, иккинчи синф) пахта хомашёсининг бошланғич нархи – 7 862 000 сўм ҳисобланади. PDF (350Kb)
Пахта хомашёси бўйича биржа савдолари душанба-жума кунлари икки савдо сессиясида ўтказилади:
Эрталабки сессия – 09:00-12:40
Ҳуқуқий-меъёрий база
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX давлат харидлари бўйича “Xarid” платформасини янгилади
- Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва Ghazanfar Bank ўзбек-афғон савдосини ривожлантириш учун янги имкониятлар яратмоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (1 – 7 июнь)
- Миллий мусиқа санъатини ривожлантириш йўлидаги эзгу ташаббус
- СПОТ савдодан глобал деривативларга: ЎзРТХБ ва Phillip Capital Ўзбекистонда фьючерс савдосини амалий жорий этиш босқичини бошлади
- Биржа раҳбарияти ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди