КОМПЛАЕНС НАЗОРАТ, КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ВА АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ БОШ БОШҚАРМАСИ
Бошқарма халқаро тажрибаларга асосланган ҳолда “Коррупцияга қарши мувофиқлик” (compliance control) тизимини амалиётга жорий этади, биржа фаолиятининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлайди, ҳуқуқбузарликлар хавфини аниқлайди ва уларнинг олдини олади.
Хавфсизликни таъминловчи ташкилий ҳамда техник чора-тадбирлар асосида ахборот хавфсизлигини таъминлаш механизмини яратади, ахборот хавфсизлигига оид хавф-хатарларни, жумладан, ахборот коммуникация технологиялари хавфсизлиги, ахборот хавфсизлигига зарар етказадиган шароит ва сабабларни ўз вақтида аниқлаб, уларни бартараф этиш ишларини ташкил қилади.
Бош бошқарма бошлиғи – Адилходжаев Шерзод Шуҳратович
Телефон: 71 207-00-33/10-07
Электрон манзил: sh.adilkhodjaev@rtsb.uz
Комплаенс-назорат ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи – Хасанов Отабек Батирбекович
Телефон: 71 207-00-33/11-99
Электрон манзил: o.xasanov@rtsb.uz