UZEX ҳафталик дайжести (21 – 27 сентябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 21 – 27 сентябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 36 509 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 26,6 % га кўпдир. Уларнинг 45,1 % биржа савдоларига, қолган 54,9 % қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 168,9 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 233 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 16 473 та битим тузилди.
Қора металл
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 2 491,0 тонна қора металл сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 12 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 498,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча маркадаги қора металлнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 814,0 минг сўмдан 8 610,0 минг сўмгача пасайди.
Пахта толаси
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 65 118,0 тонна пахта толаси қўйилди ва ундан 10 612,0 тоннаси, яъни 16,3 % сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 2 122,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта толаси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 18 988,9 минг сўмдан 17 700,3 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 7 нафар харидор иштирок этди.
Синтетик нафта
Биржа савдолари орқали 6 097,0 тонна синтетик нафта сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 11 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 219,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда синтетик нафтанинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 374,5 минг сўмдан 5 313,2 минг сўмгача пасайди.
Барча товарлар бўйича ҳафталик котировкалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (21 – 27 сентябрь)
- UZEX ва Туркия Товар биржаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- UZEX ҳафталик дайжести (14 – 20 сентябрь)
- Ўзбекистонда илк бор UZEX бизнес учун халқаро деривативлар бозорларида иштирок этиш имкониятини яратди
- UZEX ва ICE ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинди
- UZEX ва CME Group раҳбарияти ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди