UZEX ҳафталик дайжести (14 – 20 сентябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 14 – 20 сентябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 28 835 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 15,7 % га камдир. Уларнинг 52,1 % биржа савдоларига, қолган 47,9 % қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 180,1 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 204 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 15 018 та битим тузилди.
Цемент
Биржа савдоларига 776 804,0 тонна цемент қўйилди ва ундан 381 305,0 тоннаси, яъни 49,1 % қисми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 76 261,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цемент бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 667,5 минг сўмдан 604,7 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 91 нафар харидор иштирок этди.
Пахта ёғи
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 888,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 178,0 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 4 нафар харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 19 408,3 минг сўмдан 19 228,6 минг сўмгача пасайди.
Полипропилен
Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига 2 065,0 тонна полипропилен қўйилди ва ундан 1 634,0 тоннаси, яъни 79,1 % сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 327,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда полипропиленнинг барча маркаси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 18 336,2 минг сўмдан 18 074,6 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 34 нафар харидор иштирок этди.
Барча товарлар бўйича ҳафталик котировкалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (21 – 27 сентябрь)
- UZEX ва Туркия Товар биржаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- UZEX ҳафталик дайжести (14 – 20 сентябрь)
- Ўзбекистонда илк бор UZEX бизнес учун халқаро деривативлар бозорларида иштирок этиш имкониятини яратди
- UZEX ва ICE ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинди
- UZEX ва CME Group раҳбарияти ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди