UZEX ҳафталик дайжести (27 октябрь – 2 ноябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 27 октябрь – 2 ноябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 38 027 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 6,0% га камдир. Уларнинг 39,8% биржа савдоларига, қолган 60,2% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 150,6 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 265 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 15 122 та битим тузилди.
Цемент
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 655 889,0 тонна цемент қўйилди ва ундан 247 448,0 тоннаси, яъни 37,7% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 49 490,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цемент бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 642,3 минг сўмдан 578,2 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 84 нафар харидор иштирок этди.
Буғдой
Ўтган ҳафтада 35 592,0 тонна буғдой биржа савдолари орқали сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 163 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 7 118,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 172,6 минг сўмдан 3 140,5 минг сўмгача пасайди.
Техник чигит
Биржа савдолари орқали 44 033,0 тонна техник чигит сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 17 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 8 807,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда техник чигитнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 437,1 минг сўмдан 4 353,3 минг сўмгача пасайган.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди