UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 октябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 20 – 26 октябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 40 453 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 0,6% га кўпдир. Уларнинг 41,9% биржа савдоларига, қолган 58,1% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 219,3 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 222 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 16 956 та битим тузилди.
Ун
Биржа савдолари орқали 8 290,0 тонна ун сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 658,0 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 103 нафар харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 118,1 минг сўмдан 3 722,5 минг сўмгача пасайди.
Пахта ёғи
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 4 049,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 810,0 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 11 нафар харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 462,6 минг сўмдан 11 307,7 минг сўмгача пасайди.
Полиэтилен
Биржа савдоларига 3 810,0 тонна полиэтилен қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 762,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда полиэтилен бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15 959,4 минг сўмдан 15 309,0 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 65 нафар харидор иштирок этди.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX БИРЖАСИ ВА ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
- Биржанинг давлат харидлари тизимида инсон омили янада қисқартирилди
- UZEX ҳафталик дайжести (27 апрель – 3 май)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилиши давом этмоқда
- Афғонистон бизнес вакиллари биржага ташриф буюрди
- UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 апрель)