UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 24 – 30 ноябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 39 392 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 9,7% га кўпдир. Уларнинг 32,3% биржа савдоларига, қолган 67,7% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 158,7 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 211 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 12 723 та битим тузилди.
Ун
Биржа савдолари орқали 14 632,0 тонна ун сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 2 926,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 796,8 минг сўмдан 3 697,6 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 188 нафар харидор иштирок этди.
Шелуха
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 9 518,0 тонна шелуха сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 16 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 904,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шелуханинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 102,9 минг сўмдан 3 081,2 минг сўмгача пасайди.
Аммиакли селитра
Ўтган ҳафта мобайнида 6 872,0 тонна аммиакли селитра биржа савдолари орқали сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 16 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 374,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммиакли селитранинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 150,1 минг сўмдан 3 113,5 минг сўмгача пасайди.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистонда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тармоғи кенгаймоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 ноябрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди
- Афғонистонда биржанинг савдо майдончаси очилди
- UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 ноябрь)
- Электрон давлат харидлари бўйича янги сервислар жорий қилинди