UZEX ҳафталик дайжести (2 – 8 ноябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 2 – 8 ноябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 30 333 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 19,2 % га камдир. Уларнинг 52,5 % биржа савдоларига, қолган 47,5 % қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 110,1 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 241 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 15 936 та битим тузилди.
Цемент
Биржа савдоларига 519 532,0 тонна цемент қўйилди ва ундан 203 319,0 тоннаси, яъни 39,1 % қисми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 40 664,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цемент бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 593,6 минг сўмдан 541,5 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 82 нафар харидор иштирок этди.
Буғдой
Биржа савдолари орқали 59 144,0 тонна буғдой сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 238 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 11 829,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 413,0 минг сўмдан 3 380,0 минг сўмгача пасайди.
Пахта ёғи
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 931,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 186,0 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 6 нафар харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 19 566,7 минг сўмдан 10 412,8 минг сўмгача пасайди.
Барча товарлар бўйича ҳафталик котировкалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (2 – 8 ноябрь)
- UZEX AI Hackathon ғолиблари аниқланди
- Тошкентда UZEX AI Hackathon финал босқичи бошланди
- Биржанинг давлат харидлари бўйича «ekoplatforma.uz» электрон тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги имконият яратилди
- UZEX ҳафталик дайжести (26 октябрь – 1 ноябрь)
- UZEX GLOBAL фьючерс савдолари бўйича дастлабки ўқув курсини ташкил этди