UZEX ҳафталик дайжести (16–22 ноябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 16–22 ноябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 35 472 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 6,9 % га кўпдир. Уларнинг 48,5 % биржа савдоларига, қолган 51,5 % қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 271,0 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 231 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 17 191 та битим тузилди.
Кўмир
Биржа савдоларига 1 651 397,0 тонна кўмир қўйилди ва ундан 375 065,0 тоннаси, яъни 22,7 % қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 28 нафар харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда кўмирнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 514,0 минг сўмдан 450,5 минг сўмгача пасайди.
Аммиакли селитра
Биржа савдолари орқали 12 782,0 тонна аммиакли селитра сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 25 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 2 556,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммиакли селитранинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 852,5 минг сўмдан 3 794,8 минг сўмгача пасайди.
Синтетик нафта
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 6 143,0 тонна синтетик нафта сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 8 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 229,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда синтетик нафтанинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 316,8 минг сўмдан 5 305,6 минг сўмгача пасайди.
Барча товарлар бўйича ҳафталик котировкалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (16–22 ноябрь)
- UZEX AFM Trends Day 2026 халқаро форумида иштирок этди
- UZEX ҳафталик дайжести (9 – 15 ноябрь)
- Fitch Ratings Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг халқаро кредит рейтингини “Б+” даражасига оширди
- Товар бозорини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди
- UZEX ҳафталик дайжести (2 – 8 ноябрь)