UZEX ҳафталик дайжести (16 – 22 март)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 16 – 22 март кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 54 826 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 20,5% га кўпдир. Уларнинг 41,9% биржа савдоларига, қолган 58,1% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 112,3 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 243 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 22 981 та битим тузилди.
Цемент
Биржа савдоларига 405 158,0 тонна цемент қўйилди ва ундан 157 342,0 тоннаси, яъни 38,8% қисми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 39 336,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цемент бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 629,9 минг сўмдан 616,6 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 76 нафар харидор иштирок этди.
Буғдой
Биржа савдолари орқали 32 283,0 тонна буғдой сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 341 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 8 071,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 111,9 минг сўмдан 3 061,7 минг сўмгача пасайди.
Пахта толаси
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 28 058,0 тонна пахта толаси қўйилди ва ундан 7 960,0 тоннаси, яъни 28,4 % сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 990,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта толаси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 18 076,8 минг сўмдан 17 939,7 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 8 нафар харидор иштирок этди.
Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX БИРЖАСИ ВА ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
- Биржанинг давлат харидлари тизимида инсон омили янада қисқартирилди
- UZEX ҳафталик дайжести (27 апрель – 3 май)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилиши давом этмоқда
- Афғонистон бизнес вакиллари биржага ташриф буюрди
- UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 апрель)