UZEX ҳафталик дайжести (27 июль – 2 август)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 27 июлдан 2 августгача “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 41 602 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 7,6 % га кўпдир. Уларнинг 37,5 % биржа савдоларига, қолган 62,5 % қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 126,7 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 166 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 15 594 та битим тузилди.
Шелуха
Биржа савдоларида 6 128,0 тонна шелуха сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 5 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 226,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шелуханинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 689,2 минг сўмдан 3 118,0 минг сўмгача пасайди.
Карбамид
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 14 490,0 тонна карбамид қўйилди ва ундан 14 136,0 тоннаси, яъни 97,6% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 2 826,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча маркали карбамиднинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 553,3 минг сўмдан 4 420,7 минг сўмгача пасайган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 1 365 нафар харидор иштирок этди.
Аммоний сульфат
Биржа савдолари орқали 3 118,0 тонна аммоний сульфат сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 106 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 624,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммоний сульфатнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 067,9 минг сўмдан 3 033,6 минг сўмгача пасайди.
Барча товарлар бўйича ҳафталик котировкалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими