UZEX ҳафталик дайжести (20–26 июль)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 20–26 июль кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 38 664 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 9,0 % га камдир. Уларнинг 43,5 % биржа савдоларига, қолган 56,5 % қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 114,0 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 138 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 16 816 та битим тузилди.
Шрот
Биржа савдолари орқали 6 517,0 тонна шрот сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 5 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 303,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шротнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 119,6 минг сўмдан 3 909,3 минг сўмгача пасайди.
Пахта толаси
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 67 127,0 тонна пахта толаси қўйилди ва ундан 8 500,0 тоннаси, яъни 12,6 % сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 2 927,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта толаси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 21 142,8 минг сўмдан 16 418,2 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 5 нафар харидор иштирок этди.
Синтетик нафта
Ўтган ҳафта мобайнида 12 978,0 тонна синтетик нафта биржа савдолари орқали сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 8 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 2 596,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда синтетик нафтанинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 556,6 минг сўмдан 5 384,1 минг сўмгача пасайди.
Барча товарлар бўйича ҳафталик котировкалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими