UZEX ҳафталик дайжести (5 – 11 январь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 5 – 11 январь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 16 875 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 52,7% га кўпдир. Уларнинг 76,3% биржа савдоларига, қолган 23,7% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 46,7 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 138 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 12 868 та битим тузилди.
Ун
Биржа савдолари орқали 20 612,0 тонна ун сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 4 122,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 717,2 минг сўмни ташкил этди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 198 нафар харидор иштирок этди.
Рух метали
Биржа савдоларига 355,0 тонна рух метали қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 71,0 тоннани ташкил қилди.
Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 7 нафар харидор иштирок этди. Кўриб чиқилаётган даврда рух металининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 42 109,4 минг сўмдан 38 186,3 минг сўмгача пасайди.
Аммиакли селитра
Ўтган ҳафта мобайнида 13 743,0 тонна аммиакли селитра биржа савдолари орқали сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 228 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 2 749,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммиакли селитранинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 077,2 минг сўмдан 3 041,5 минг сўмгача пасайди.
Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (12 – 18 январь)
- UZEX ҳафталик дайжести (5 – 11 январь)
- Айрим товарларни биржа орқали сотиш муддати узайтирилди
- UZEX ҳафталик дайжести (2025 йил 29 декабрь – 2026 йил 4 январь)
- UZEX ҳафталик дайжести (22 – 28 декабрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун якунловчи семинарлар ўтказилди