UZEX ҳафталик дайжести (19 – 25 январь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 19 – 25 январь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 37 313 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 33,9 %га кўпдир. Уларнинг 59,1 % биржа савдоларига, қолган 40,9 % қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 68,8 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 313 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 22 050 та битим тузилди.
Полиэтилен
Биржа савдоларига 3 789,0 тонна полиэтилен қўйилди ва ундан 3 549,0 тоннаси, яъни 93,7 % қисми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 710,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда полиэтилен бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 026,3 минг сўмдан 15 398,7 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 65 нафар харидор иштирок этди.
Омухта ем
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 388,0 тонна омухта ем қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 78,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда омухта ем бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 701,5 минг сўмдан 2 000,0 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 3 нафар харидор иштирок этди.
Қора металл
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 2 546,0 тонна қора металл сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 12 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 509,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча маркадаги қора металлнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 697,1 минг сўмдан 8 504,5 минг сўмгача пасайди.
Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX БИРЖАСИ ВА ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
- Биржанинг давлат харидлари тизимида инсон омили янада қисқартирилди
- UZEX ҳафталик дайжести (27 апрель – 3 май)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилиши давом этмоқда
- Афғонистон бизнес вакиллари биржага ташриф буюрди
- UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 апрель)