UZEX ҳафталик дайжести (12 – 18 январь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 12 – 18 январь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 27 859 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 65,1% га кўпдир. Уларнинг 51,8% биржа савдоларига, қолган 48,2% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 93,1 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 256 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 14 424 та битим тузилди.
Цемент
Биржа савдоларига 308 575,0 тонна цемент қўйилди ва ундан 59 327,0 тоннаси, яъни 19,2% қисми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 11 865,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цемент бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 592,0 минг сўмдан 562,7 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 46 нафар харидор иштирок этди.
Техник чигит
Биржа савдолари орқали 35 405,0 тонна техник чигит сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 27 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 7 081,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда техник чигитнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 170,5 минг сўмдан 4 712,4 минг сўмгача пасайган.
Аммофос
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 7 083,0 тонна аммофос қўйилди ва ундан 3 216,0 тоннаси, яъни 45,4% сотилди. Аммофоснинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 643,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммофос бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 702,5 минг сўмдан 7 697,6 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 194 нафар харидор иштирок этди.
Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (12 – 18 январь)
- UZEX ҳафталик дайжести (5 – 11 январь)
- Айрим товарларни биржа орқали сотиш муддати узайтирилди
- UZEX ҳафталик дайжести (2025 йил 29 декабрь – 2026 йил 4 январь)
- UZEX ҳафталик дайжести (22 – 28 декабрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун якунловчи семинарлар ўтказилди