UZEX ҳафталик дайжести (23 февраль – 1 март)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 23 февраль – 1 март кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 49 677 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 12,7% га кўпдир. Уларнинг 37,9% биржа савдоларига, қолган 62,1% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 113,3 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 217 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 18 828 та битим тузилди.
Буғдой
Биржа савдолари орқали 45 075,0 тонна буғдой сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 328 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 9 015,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 999,7 минг сўмдан 2 938,3 минг сўмгача пасайди.
Пахта ёғи
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 2 363,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 473,0 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 8 нафар харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 18 957,5 минг сўмдан 15 725,5 минг сўмгача пасайди.
Шрот
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдолари орқали 8 396,0 тонна шрот сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 10 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 679,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шротнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 096,0 минг сўмдан 3 887,5 минг сўмгача пасайди.
Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (23 февраль – 1 март)
- Ўзбекистон ва Беларусь товар биржалари стратегик ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (16 – 22 февраль)
- Афғонистонда UZEX биржасининг тақдимоти ўтказилди
- UZEX ҳафталик дайжести (9 – 15 февраль)
- Самарқандда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилди