UZEX ҳафталик дайжести (2025 йил 29 декабрь – 2026 йил 4 январь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 2025 йил 29 декабрь – 2026 йил 4 январь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 11 049 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 81,0% га камдир. Уларнинг 86,9% биржа савдоларига, қолган 13,1% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 33,7 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 168 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 9 601 та битим тузилди.
Пахта ёғи
Биржа савдолари орқали 2 370,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 185,0 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 12 нафар харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 962,7 минг сўмдан 15 742,5 минг сўмгача пасайди.
Шелуха
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 4 976,0 тонна шелуха сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 16 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 2 488,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шелуханинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 028,9 минг сўмдан 2 762,7 минг сўмгача пасайди.
Пахта толаси
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 18 595,0 тонна пахта толаси қўйилди ва ундан 8 903,0 тоннаси, яъни 47,9% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 4 451,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта толаси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 17 632,9 минг сўмдан 16 399,3 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 10 нафар харидор иштирок этди.
Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX БИРЖАСИ ВА ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
- Биржанинг давлат харидлари тизимида инсон омили янада қисқартирилди
- UZEX ҳафталик дайжести (27 апрель – 3 май)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилиши давом этмоқда
- Афғонистон бизнес вакиллари биржага ташриф буюрди
- UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 апрель)