UZEX ҳафталик дайжести (22 – 28 декабрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 22 – 28 декабрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 58 137 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 18,9% га кўпдир. Уларнинг 31,9% биржа савдоларига, қолган 68,1% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 225,3 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 213 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 18 552 та битим тузилди.
Буғдой
Биржа савдолари орқали 44 509,0 тонна буғдой сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 273 нафар харидор иштирок этди. Буғдойнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 8 902,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 938,7 минг сўмдан 2 930,9 минг сўмгача пасайди.
Омухта ем
Биржа савдоларига 3 062,0 тонна омухта ем қўйилди ва ундан 2 231,0 тоннаси, яъни 72,9% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 446,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда омухта ем бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 1 996,9 минг сўмдан 1 922,6 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 7 нафар харидор иштирок этди.
Аммофос
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 3 461,0 тонна аммофос қўйилди ва ундан 1 984,0 тоннаси, яъни 57,3% сотилди. Аммофоснинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 397,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммофос бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 825,9 минг сўмдан 7 819,0 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 170 нафар харидор иштирок этди.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (12 – 18 январь)
- UZEX ҳафталик дайжести (5 – 11 январь)
- Айрим товарларни биржа орқали сотиш муддати узайтирилди
- UZEX ҳафталик дайжести (2025 йил 29 декабрь – 2026 йил 4 январь)
- UZEX ҳафталик дайжести (22 – 28 декабрь)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича тадбиркорлар учун якунловчи семинарлар ўтказилди