UZEX ҳафталик дайжести (1 – 7 декабрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 1 – 7 декабрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 35 102 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 10,9% га камдир. Уларнинг 32,0% биржа савдоларига, қолган 68,0% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 136,9 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 271 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 11 246 та битим тузилди.
Цемент
Биржа савдоларига 423 094,0 тонна цемент қўйилди ва ундан 112 491,0 тоннаси, яъни 26,6% қисми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 22 498,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цемент бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 637,2 минг сўмдан 599,2 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 69 нафар харидор иштирок этди.
Карбамид
Ўтган ҳафта мобайнида савдоларга 14 166,0 тонна карбамид қўйилди ва унинг 4 654,0 тоннаси, яъни 32,9% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 135 нафар харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча маркали карбамиднинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 886,2 минг сўмдан 3 853,0 минг сўмгача пасайган.
Полиэтилен
Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига 3 315,0 тонна полиэтилен қўйилди ва ундан 2 819,0 тоннаси, яъни 85,0% қисми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 564,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда полиэтилен бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 801,5 минг сўмдан 16 367,5 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 68 нафар харидор иштирок этди.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX БИРЖАСИ ВА ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
- Биржанинг давлат харидлари тизимида инсон омили янада қисқартирилди
- UZEX ҳафталик дайжести (27 апрель – 3 май)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилиши давом этмоқда
- Афғонистон бизнес вакиллари биржага ташриф буюрди
- UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 апрель)